ХАБАРЛАР

Тахтакўпирлик 123 ёшли онахон “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманидан 123 ёшли Бийбихан Акимниязова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Онахон 1900 йилда Чимбой туманида таваллуд топган, 1968 йилдан буён Тахтакўпир тумани “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаб келмоқда. Дастлаб собиқ жамоа хўжалигида, иккинчи жаҳон уруши даврида ва урушдан кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида фидокорона меҳнат қилди.  

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев байрам арафасида онахон хонадонида бўлиб, мамлакат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги билан муборакбод этди. Унга “Шуҳрат” медалини ҳамда байрам совғаларини топширди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan