
Бугун, 25 август куни Америка Қўшма Штатлари сенатори Гари Питерс Ўзбекистонга келди ва Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“АҚШ Сенатининг Ички хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гари Питерс жаноблари билан Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ўтказдик. Музокараларимиз кун тартиби Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бир қатор мавзуларини қамраб олди”, дейди Бахтиёр Саидов.
Шунингдек, учрашув давомида Сенатор Гари Питерс Ўзбекистон тадбиркорларининг Мичиган штати ва АҚШ бизнес вакиллари билан алоқаларини мустаҳкамлашга тайёрлигини маълум қилган.