ХАБАРЛАР

Украинада уруш оқибатида ҳалок бўлганлар сони салкам ярим миллионга етди

Россия-Украина уруши оқибатида ҳалок бўлганлар (тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар)нинг умумий сони салкам ярим миллион кишига етди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари Дикарло маълум қилди.

“Биз фақат урушнинг тасдиқланган қурбонлари ҳақида гапиряпмиз ва ҳақиқий рақамлар анча юқори бўлиши мумкин. Украинадаги урушда бир ярим йил давомида камида 9444 нафар тинч аҳоли, жумладан 545 нафари болалар ҳалок бўлган. 17 мингга яқин одам, жумладан 1156 нафар болалар жароҳатланган”, дейди Дикарло.

Унинг сўзларига кўра, Россия дон келишувидан чиққанидан кейин урушлар фақат кучайган.

“Қора денгизда навигация эркинлигига таҳдид кучаймоқда. Россиянинг шафқатсиз ва тинимсиз ҳужумлари оқибатида Украинанинг Қора денгиз ва Дунай портларидаги дон экспорти инфратузилмаси зарар кўрди ва бу бутун дунё учун жуда муҳтож бўлган озиқ-овқат экспортини хавф остига қўйди”, дейди котиб ўринбосари.

Шунингдек, у уруш бошланганидан бери UNESCO 284 та тарихий ва маданий мероси объектига, жумладан, 120 та черковларга зарар етказилганини маълум қилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бугунги кунга қадар можаролар билан боғлиқ жинсий зўравонликнинг 173 та ҳолатини тасдиқлаган.

Дикарлонинг қайд этишича, айни пайтда Украинадаги гуманитар ёрдам режасининг бир қисми сифатида 1,7 миллиард доллардан ортиқ маблағ ёки эълон қилинган 3,9 млрд нинг 44 фоизи олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan