ХАБАРЛАР

Россия ноқонуний мигрантларни урушга жалб қилмоқда — The Times

Россия ҳукумати миграция хизмати ва полиция рейдлари давомида аниқланган ноқонуний муҳожирларни Украинадаги урушга сафарбар қилишга қарор қилди. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Россия иккита тоифадаги фуқароларни “овлашни” бошлади. Булар: ноқонуний мигрантлар ва Россия паспортини эндигина олган, аммо ҳарбий комиссариятга боришдан қочган собиқ муҳожирлардир.

Мазкур хабар Санкт-Петербургдаги сабзавот омборида бўлиб ўтган рейд фонида эълон қилинди. Рейдда 100 га яқин Россия паспортига эга муҳожирлар ҳарбий комиссариятга (военкомат) олиб кетилганди. 

Текширув давомида жами 400 нафарга яқин чет эл фуқароси аниқланганди, улардан 55 нафари миграция қонунчилигини бузган ҳолда Россия ҳудудида бўлган. 

Полицияга кўра, мазкур фуқаролар рейдда қизиқиш категориясига кирмайди, ҳарбий хизмат конституциявий мажбурият экани таъкидланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan