ХАБАРЛАР

“Боқий умр” капсуласи кашф этилди

Россияда Қозонлик олимлар ва шифокорлар инсон умрини 150 йилгача узайтира оладиган махсус капсула ўйлаб топди. Бу ҳақда “Mail.ru” нашри хабар берди.

Билдирилишича, ишлаб чиқувчилар аллақачон ихтирони патентлаш учун ариза топширишган ва дастлабки учта модель Дубайга экспорт қилинади.

“Боқий умр капсуласи” (Immortality Capsule) деб номланган аппарат мажмуаси сунъий интеллект билан жиҳозланган. Капсула тизими босим, пульс, ҳарорат, кўз ичи босими, терининг ҳолати, қондаги кислород ва қанд миқдори, қон айланиши ва асаб тизимларининг ҳолатини ўлчаш ва баҳолашга қодир.

Шунингдек, олинган маълумотларнинг таҳлилига асосланиб, у тананинг умумий ҳолати, мавжуд ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот беради ва касалликлар хавфи ҳақида огоҳлантиради. Ихтирочилар бу инсон ҳаётини узайтиришга ёрдам беради, деб ишонмоқда.

Капсула массаж курсиси, монитор, компьютер, нутқни таҳлил қилиш учун карнайли микрофон, кислородли ниқоб ва тери ҳолатини кўрсатувчи камерани ўз ичига олади. Шунингдек, унга шикоятларни тинглайдиган, ёқимли мусиқа ёки видео намойиш этадиган ва маслаҳатлар берадиган смарт психолог дўст ҳам ўрнатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan