ДУНЁ

Мисрда автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Миср шимолидаги Матруҳ провинцияси қирғоқбўйи трассасида сайёҳлик автобуси ва юк машинасининг тўқнашиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

«Йўл-транспорт ҳодисаси эрталаб Матруҳ-Александрия халқаро қирғоқ йўлида Эль-Дабаа шаҳри яқинида содир бўлган. Ярадорларни яқин атрофдаги шифохоналарга етказиш учун зудлик билан 10 та тез ёрдам машинаси жўнатилди», – дейилади баёнотда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мабрук Салем қурбонларнинг турли даражадаги жароҳатлари борлигини, уларнинг баъзилари жарроҳлик амалиётига муҳтожлигини айтган.

Мисрда ҳар йили минглаб одамлар тезликни ошириш, ёмон йўл шароитлари ва йўл ҳаракати қоидаларини бузиш туфайли ҳалок бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan