ДУНЁ

Аргентина қирғоқларида жуда кучли ер силкиниши рўй берди

Аргентина соҳилларида 7,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Манба 10 км чуқурликда жойлашган, деб хабар берди Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази

Чилининг Табиий офатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш миллий хизмати (SENAPRED) бироз бошқача маълумотларни тақдим этди. 

SENAPRED маълумотларига кўра, зилзила 7,5 магнитудали бўлган. Унинг эпицентри Пуэрто-Уилямс кичик аҳоли пунктидан (Терра дел Фуэго архипелаги) 218 ​​км узоқликда жойлашган.

Ҳодиса сабаб цунами хавфи эълон қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan