ХАБАРЛАР

Қирғизистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришдан бош тортмоқда

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ўз экспортёрларини Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан жорий қилган санкцияларни бузганликларини текширади, деб ёзади “24.kg” департамент матбуот хизматига таяниб. Қўмита вакилларининг таъкидлашича, на Қирғизистон расмийлари, на мамлакатнинг давлат компаниялари санкцияланган маҳсулотларни Россия Федерациясига етказиб бериш билан шуғулланмайди.

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бунга хусусий компания ва фирмаларнинг алоқадорлиги эҳтимолини тан олади. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов бошлади. Қирғизистон Республикаси ва унинг давлат тузилмалари халқаро меъёр ва қоидаларга қатъий амал қилади, дейилади қўмита баёнотида.

Аввалроқ Washington Post газетаси АҚШ ҳукуматининг Қирғизистонни Россияга санкцияланган товарлар экспортини тўхтатишга мажбур қилишга қаратилган иқтисодий чораларни жорий этиш режалари ҳақида хабар берган эди. Уларнинг рўйхати ҳафта охиригача эълон қилиниши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan