ХАБАРЛАР

Прокуратурада илк Пресс-тур ва матбуот анжумани

Бугун Сурхондарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Дастлаб журналист ва блогерлар Сурхондарё вилояти прокуратураси фаолияти, жисмоний ва юридик шахслар қабули учун яратилган шароитлар, шунингдек, вилоят прокуратураси органлари тезкор ходимларининг саф тайёргарлиги амалиёт майдончаси, хизмат кийимлари турлари ва ходимларнинг қасамёди билан танишдилар.

Шундан сўнг ОАВ вакиллари иштирокида  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда  вилоят прокуратураси органлари томонидан 2022 йилда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш,  фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда прокуратура фаолиятга оид видеоматериаллар ва тақдимотлар намойиш қилинди.

Тадбирда иштирок этган журналистлар юқоридаги масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан прокуратуранинг масъул вакиллари ва соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб жавоб олишди.

Анжуман сўнггида ташкилотчилар Сурхондарё вилоят прокуратура органлари фаолиятини ёритишда ҳамкорлик қилиб келаётган бир қатор журналист ва блогерларни тақдирлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan