ДУНЁ

Самарқандда 27 ёшли аёл Россиядаги эри билан жанжаллашиб, икки нафар фарзандини калтаклади

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 27 ёшли аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига жўнатган. Вилоят ИИБ матбуот котиби мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат 14 июль куни Каттақўрғон тумани “Баландравот” МФЙга қарашли Туйнак қишлоғида содир бўлган. Айни дамда Россияда бўлган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқотда юзага келган келишмовчилик сабабли 27 ёшли З.Ш. икки нафар вояга етмаган фарзандларини уриб, ҳолатни тасвирга олиб, турмуш ўртоғига юборган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши. Улар онасидан олиниб, қариндошлари қарамоғига берилган. Ҳолат мутасаддилар назоратига олинган.


LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan