
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, 2-мутахассисликка қабул my.edu.uz платформасида 10-июлдан 10-августгача давом этади.
2-мутахассислик учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:
- Фуқаролик паспорти ёки ИД карта;
- Бакалавриат босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари;
- Хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992-йил 1-январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.