ЎЗБЕКИСТОН

Янги уйлар – янги орзулар

Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги Чочтепа маҳалласида уй–жойга эҳтиёжманд ҳамда жисмоний имконияти чекланган фуқаролар учун  кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки,  мазкур уйлар юмшоқ ва қаттиқ мебеллар тўплами, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган. Лифт ва ногиронларнинг ҳаракатланиши учун махсус йўлакчаларнинг ташкил этилгани янада қулайлик туғдирмоқда.