
“Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори асосида:
1 июлдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида фаолият юритаётган психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларида фаолият юритаётган психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суисидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.
Амбулатория шароитида даволаниш учун руҳий ҳолати бузилган шахсларни имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлашга 2023 йилда қўшимча 10 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Шунингдек, қарор доирасида:
– 2023–2024 йилларда аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури;
– 2023–2024 йилларда психиатрия муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш дастури;
– Болаларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва болалар психоневрологик хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари;
– Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари учун зарур ташхислаш ва нейрореабилитасия асбоб-ускуналарининг намунавий рўйхати тасдиқланди.