ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнда нишонланади. Президент қарори билан байрам муносабати билан дам олиш куни белгиланди.

Унга кўра, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29—30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни бўлади.

Президент қарорида 28 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлаш Қурбон ҳайити кунларида мўтабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan