ЎЗБЕКИСТОН

Қарздор корхонанинг 3 та махсус транспорт воситалари сотувга чиқарилди

Олтинсой туман “Йўллардан фойдаланиш” Унитар корхонаси туманда белгиланган бир қанча лойихаларни амалга ошириш учун хўжалик юритувчи субъектлар хусусан, қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан ўзаро шартномалар асосида бажарилган ишларни қабул қилиб олган бўлсада, кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмайди. Ушбу масала судларда кўриб чиқилиб, тадбиркорлар фойдасига жами 1 миллиард 536 миллион сўм қарздорлик ундирилиши белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди. Қарздор унитар корхонанининг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, мол-мулклари кўздан кечирилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган “Isuzu” русумли автобус аукцион савдоларида 255 миллион сўмга сотилиб, қарздорликларни қоплашга йўналтирилди. Шунингдек, 3 та махсус транспорт воситалари хусусан, “Zil MMZ” 46 миллион сўм,  “SINOTRUK GOLDEN PRINCE” юк автотранспорти 383 миллион сўм ва “JCB 3DX Super” эксковатор-юклагич махсус техникалари 451 миллион сўм бошланғич нархларда аукцион савдоларига чиқарилди.

Аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари тадбиркорларга тенг тақсимлаб берилади.

Олим Холмуминов,Бюронинг Олтинсой тумани бўлими бошлиғи

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan