Барчангизни 17 – июн соат 19 : 00 дан бошлаб Термиз автомобил бозори мажмуасининг 2 – босқичи ишга тушиши муносабати билан ўтказиладиган шоу дастурига таклиф этамиз.

Дастур меҳмонлари: Жаҳонгир Позилжонов ва “Божалар” гуруҳи, “Иззат шоу”, таниқли сўз усталари Шукрулло Исроилов ва Дилшод Мирзамуродов.
Бундан ташқари, сиз азиз томошабинларни форсет-ширинликлар столи, мушакбозлик ва лед экранларда иллюстрацион кўргазмалар намойиши ҳамда совринли ўйинлар кутмоқда.

Термиз автомобил бозори сотувчи ва харидорларга 1200 ўринли енгил автомобилларга мўлжалланган усти ёпиқ ва 300 ўринли оғир техникаларга мўлжалланган савдо майдонларини таклиф этмоқда.

Фаолият 24/7 режимида олиб борилади ва энг муҳими нотариус, авторақам бериш, банк ва суғурта хизматлари ҳам савдо мажмуасининг ўзида йўлга қўйилган.
Айтганча, очилиш тантанасида сотувчи ва харидорлар учун алоҳида совринли ўйинлар ўтказилади.

Манзил: Ал – Ҳаким ат – Термизий зиёратгоҳи ёнида, М39 автомобил йўли ёқаси
Демак, 17 июн, соат 19.00да Термиз автомобил бозори павилонида бўлиб ўтадиган қизиқарли шоу дастуримизга марҳамат!