ХАБАРЛАР

Матбуот анжумани: Сурхондарё таълимидаги ислоҳотлар ОАВ вакиллари эътиборида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қайта ташкил этилди. Шу аснода вилоятимизда ҳам Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ташкил топди.

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги таълим муассасалари ҳақида умумий маълумот рақамларда:

  • 3-7 ёш болаларнинг мактабгача таълимга қамрови

Маълумки, мактабгача таълим – узлуксиз таълим тизимининг пойдевори ҳисобланади. Бугунги кунда вилоятдаги 3-7 ёшгача бўлган болалар сони 255 минг 705 нафарни ташкил этади. Вилоятда мавжуд 450 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 94 минг 131 нафар, давлат хусусий шерикчилик асосидаги 158 та мактабгача таълим ташкилотларида 12 минг 423 нафар, 1871 та оилавий боғчаларда 49 минг 41 нафар ҳамда 10 та хусусий боғчаларда 603 нафар 3-7 ёшдаги болалар қамраб олинган. Умимий ҳисобда вилоятмизда 2 минг 489 та мактабгача таълим ташкилотларида 156 минг 198 нафар 3-7 ёшдаги болалар тарбияланаётган бўлиб, умумий қамров даражаси 61,1 фоизни кўрсатмоқда.

  • Мактаблар ҳақида

Бугунги кунда вилоятимизда жами 965 та мактаб, жумладан, 935 та умумтаълим мактаби, 23 та ихтисослаштирилган мактаб, 4 та махсус мактаб, 2 та санатория типидаги мактаб ҳамда 1 та Президент мактаби, шунингдек мактабдан ташқари таълим муассасалари – 16 та “Баркамол авлод” болалар мактаби 1 та педагогларни янги методикаларга оъргатиш миллий маркази фаолият юритмоқда. Вилоятда мавжуд мактаблар 440 минг 072 қувватга эга бўлиб, уларда 531 минг 644 нафар ўқувчилар 1,2 коэффициентда таълим-тарбия олади.

  • 1-синф оъқувчилари сони 60 минг 938 нафар;
  • 1-4-синф оъқувчилари сони 216 минг 583 нафар;
  • 5-11-синф оъқувчилари сони 315 минг 061 нафар;

Битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичлари:

Вилоятдаги умумтаълим мактабларида 2021 йилда 11-синф битирувчи ўқувчилари сони 37 минг 511 нафар бўлиб, шундан 8 минг 989 нафар (24,0 %) мактаб битирувчилари ОТМга ўқишга кирган бўлса, 2022 йилга келиб 32 минг 268 нафар 11-синф битирувчиларининг 9 минг 711 нафари (30,1 %) ОТМга ўқишга кирган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 6,1 % га ошган. Жорий йилда вилоятимиздаги мактабларни 32 минг 886 нафар ўқувчилар тамомлашмоқда. Қувонарлиси, уларнинг 274 нафари муддатидан илгари талаба бўлишди.

Мактаблар бўйича:

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, вилоятда мавжуд кўплаб умумтаълим мактабларининг атрофи девор ёки тўсиқлар билан ўралмаганлиги ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди. Вилоятимиз раҳбари У.Қосимовнинг ташаббуси билан атрофи ўралмаган 287 та умумтаълим мактабларини ўраш учун вилоят бюджетидан маблағ ажратилди ва айни кунларда мазкур мактаблар атрофини ўраш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлиси баёнига асосан, Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қатор объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан вилоят ҳудудидаги 6 та мактабда реконструкция ишлари амалга оширилаётган бўлса, 58 та умумтаълим мактаби мукаммал таъмирланмоқда. Бундан ташқари, вилоятда 4 та янги давлат мактабгача таълим ташкилоти барпо этилмоқда.

2023 йил 1-чорагида вилоятда, жами 21 та (2 700 ўринли) давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди.

Хусусан;

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарорига асосан 10 та (1 500 ўринли);
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарорига асосан 5 та (570 ўринли);
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сон қарорига асосан 2 та (180 ўринли);
  4. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан енгил конструкцияли (сендвич панель) 3 та (360 ўринли);
  5. “Обод марказ” (2019) дастури асосида 1 та (90 ўринли) янгидан давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиши таъминланди.

2023 йил Инвестиция Давлат дастури асосида 810 ўринли 5 та янги қурилиш ва 16 та мактабгача таълим ташкилотлари реконструкция қилиниши орқали қўшимча 860 ўрин яратиш белгиланган.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ҳамда эришилган ютуқлар:

Вилоятдаги мавжуд мактабларнинг 602 таси “яшил”, 329 таси “сариқ” ва 17 таси “қизил” тоифали ҳисобланади.

Вилоятда 17 минг 536 та 5 та муҳим ташаббус доирасида ва 20 минг 865 та фан тўгараклари фаолият юритмоқда.

Шунингдек, 473 та умумий оърта таълим мактабларида театр жамоалари, 518 та мактабларда хор жамоалари ташкил этилган. Ўқувчиларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида таълим муассасаларида мунтазам турли тадбир, давра суҳбати, кўрик танлов ва бадиий кечалар ўтказиб келинмоқда.

Эришилган ютуқлар:

Куни кеча Фарғона вилоятида асосий фан олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоят шаънини ҳимоя қилган рус тили фани бўйича Термиз шаҳар 1-сонли мактаб ўқувчиси Алексеева Яна Бахромовна 1-ўринни шунингдек, тожик тили фани бўйича 3 нафар, 11-синф ўқувчилари республика миқёсида биринчилардан бўлиб, олимпиаданинг бира тўла фахрли 1-2-3-ўринларини эгаллашди.

Ғолибликни қўлга киритган ушбу ўқувчиларга Вазирлар Маҳкамасининг 562-сон қарорига мувофиқ пул мукофотлари ва олий таълимга кириш имтиҳонларида максимал балл бериладиган имтиёзга эга бўлдилар.

Бундан ташқари жорий йилда Жаҳон, Осиё, Халқаро, Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида 59 та олтин, 57 та кумуш, 122 та бронза медаллар қўлга киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармони 8-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятидаги барча туман (шаҳар)лардан 1 тадан мактаблар 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ўқувчиларга иккинчи хорижий тил ҳамда битта касбни ўргатиш бўйича аниқ белгилаб олинди.

Матбуот анжуманида юқоридаги маълумотлар берилиб, сўнггида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan