ЎЗБЕКИСТОН

ЮРИДИК ШАХСЛАР ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ РЕКЛАМА ХАРАЖАТЛАРИГА КОРПОРАТИВ КАРТАЛАРДАН ҲАҚ ТЎЛАШЛАРИ МУМКИН

Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш ҳаражатларини чет эл валютасида корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизими такомиллаштирилмоқда.

“Реклама” –сўзи лотин тилидан келиб чиққан бўлиб, ўзбек тилида “ҳайқириқ, бақириш” маъносини англатади. Реклама маркетингли алоқа йўли, тарқатиш усулларидан бири  сифатида истеъмолчиларни маълум маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга жалб қилиш мақсадида маълумот беради.

Реклама кейинги йилларда жуда ҳам оммалашиб бормоқда. Бугунги кунда фуқаролар рекламалар орқали оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари ва ташқи эълонлар орқали берилаётган маълумотлардан  кундалик турмушлари учун зарур бўлган товарлар харид қилмоқдалар, ишлардан фойдаланмоқдалар  ва хизматларга буюртма берилмоқдалар.

Бугунги кунда иқтисодиёт таркибини тубдан ўзгартириш, реклама ва маркетинг соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида ҳукуматимиз томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 майдаги “Юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш ҳаражатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 207-сонли қарори ҳам юридик шахслар учун чет эл ижтимоий тармоқларида реклама бериш учун катта имкониятдир.

Ушбу қарор билан юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш ҳаражатларини корпоратив халқаро валюта карталари ёрдамида тўлаш ҳамда ушбу ҳаражатларни солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тизимини такомиллаштириш белгиланганлиги, 2023 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш харажатлари бўйича тўловларни чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали календарь ойида 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ошмаган миқдорда амалга оширишларига рухсат берилганлиги ҳамда ушбу тўловлар тўғрисидаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) киритишлари мумкин бўлади. 

Юридик шахсларнинг хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш ҳаражатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ТСОЯЭАТга киритиш имкониятини яратиш назарда тутилган.

И.Ибрагимов, Олтинсой тумани Адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan