ЖАМИЯТ

Қашқадарёда Malibu радарга тушди, аммо жарима Damasга ёзилди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 105 км/соат тезликда ҳаракатланган Malibu радарга тушди. Жаримаси эса Damasга ёзилди. Бу ҳақда автоблогер Мақсуд Музаффаров маълум қилди.

Маълум бўлишича, мазкур қоидабузарлик 2023 йилнинг 6 май куни вилоятнинг Ғузор туманида содир этилган бўлиб, ҳолат ЙПХ инспектори Саидисломбек Шодихонов томонидан расмийлаштирилган.

Блогернинг ёзишича, мазкур воқеа жамоатчиликка ошкор этилгач, Malibu ҳайдовчиси айбини тан олиб, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига борган.

“Постимиздан сўнг Malibu ҳайдовчиси бу ерда унинг айби борлигини айтиб, Damas автомобилининг давлат рақамини Malibu автомобилига тақиб, ҳаракатланганини тан олибди. Ва вилоят ‘ГAИ’га бу ҳақда маълумот бериб, айбини тан олган ҳолда бугун вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига бораётган экан”, — дейди блогер бу ҳақда.

Мақсуд Музаффаров ҳайдовчининг айбини тан олганини олқишлаб, ЙПХ инспектори Damas ва Malibuъни бир-биридан ажратолмайдими дея савол берган.

“Malibu ҳайдовчисининг айбини тан олиши, мардлик қилгани майли, аммо шу ҳужжатни расмийлаштираётган ‘ГAИ’ расмдаги Damas машинаси эмас, Malibu эканига ақли етмадими?”, — дейди блогер.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan