ЖАМИЯТ

Diyor24.uz ТерДУ талабалари учун “Талаба мухбир” танловини эълон қилади

Diyor24.uz” расмий сайти телеграм канали обуначилари орасида сиз таҳсил олаётган университетнинг “@terdu340” канали аъзолари кўпчилик ва энг фаол бўлишганини мамнуният билан маълум қилади.

Шундан келиб чиқиб, сайт таҳририяти томонидан талабаларни ҳамкорликка жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ТерДУ талабалари учун “Талаба мухбир” танлови эълон қилинди.

Танловда қатнашиш учун

1-қадам: @diyor24uz манзили орқали телеграм каналимизга обуна бўлинг!

2-қадам: Ўзингиз истиқомат қиладиган ҳудудлар аҳолиси ҳаёти, меҳнат фаолиятига оид қизиқарли, долзарб, жамият ҳаётини яхшилаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда аҳамиятга эга мавзуларда интервьюлар, лавҳалар, карикатуралар (уяли алоқа воситасида тасвирга олинган бўлиши ҳам мумкин), ёки матнли мулоҳазаларингизни (мавзулар доираси чекланмаган) @diyor24tanlovbot га юборинг.

ТерДУ талабалари томонидан жўнатилган материаллар таҳрирдан ўтказилиб, улар орасидан энг яхшилари “Diyor24.uz” расмий сайтининг telegram, Facebook ва YouTube каналлари орқали эълон қилиб борилади. (Таҳрирдан ўтмаган материаллар бўйича изоҳ беришни таҳририят ўз зиммасига олмайди).

Материал эълон қилинган вақтдан тўлиқ 10 кун (240 соат) ўтиши билан ушбу материалнинг “@Diyor24uz” телеграм каналимиздаги “like”лар сони қайд этиб қўйилади. Ва бу рақам материал тўплаган баҳо ҳисобланади.

Мана шу тарзда энг кўп like тўплаган материал муаллифи ғолиб деб топилади.

Танловда
1 ўринни эгаллаган талаба Redmi 5 plus телефони,
2 ўрин соҳиби 1 миллион сўм,
3 ўрин соҳиби 500 минг сўм пул мукофотига эга бўлишади.

Танловга материаллар 2020 йил 25 январдан қабул қилинади. Материалларни қабул қилиш 2020 йил 5 мартга қадар давом этади. Натижаларни жорий йилнинг 20 март куни эълон қиламиз.

Танловда фаол қатнашинг ва ютуқлар соҳибига айланинг! Барчангизга омад ва муваффақиятлар тилаймиз!