ҚИЗИҚАРЛИ ЎЗБЕКИСТОН

Термизда шов-шувга сабаб бўлган археологик топилма жамоатчилик эътиборини ўзига қаратмоқда

Жорий йилнинг 5 февраль куни Термиз археология музейи ходимлари томонидан тадқиқ қилина бошланган Термиз туманидаги Зўрмола ёдгорлиги яқинида жойлашган, Кушон подшолиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона кенг жамоатчилик эътиборини ўзига қаратмоқда.

Бу борада қизғин амалий ишлар олиб борилмоқда, хусусан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов мазкур объектга ташриф буюрди ва ишчи гуруҳга ўзининг тавсияларини берди. У ёдгорликни туризм саёҳат йўналишига қўшиш таклифини киритди деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.