TA'LIM

Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказиладиган бўлди

2023/2024-ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Бу ҳақда бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида вазирлик ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолиятидаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда 2023/2024-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Агентлик фаолиятига доир ўз ечимини кутаётган масалалар, хусусан, жойларда тест синовларини йил давомида ўтказиш учун катта сиғимли биноларни қуришдаги айрим камчиликлар қайд этилиб, уларни бартараф этиш чоралари бўйича таклифлар берилди. Мутасаддиларга оптик сканер ва уларга эҳтиёт қисмлар харид қилишни тезлаштириш топширилди.

2023/2024-ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олинди ҳамда уларнинг режа чизмалари тайёрланиб, маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланди.

Шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган 15 та умумтаълим фанидан 26 520 та ва қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тиллардан 2 400 та тест топшириғи шакллантирилди ва экспертизадан ўтказилди. Кенг жамоатчилик орасидан тест синовларида гуруҳ назоратчилигига номзод сифатида рўйхатдан ўтган 8 956 нафар талабгордан 4 000 нафарга яқини саралаб олинди ва улар билан шартномалар расмийлаштирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan