ДУНЁ

Покистоннинг собиқ бош вазири Хон гаров эвазига озод қилинди

Имрон Хон кўп соатлик кутишдан сўнг қўйиб юборилди.

Суд гаров эвазига озод қилишга рози бўлган Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон кўп соатлик кутишдан сўнг қўйиб юборилди, деб хабар бермоқда Покистоннинг Dawn портали.

Жума куни эрталаб Исломобод Олий суди судялар ҳайъати Хонни мамлакат бюджетига зарар етказганлиги сабабли гаров эвазига озод қилиш ҳақида қарор чиқарган эди.

Тергов маълумотларига кўра, Хон ва унинг энг яқин тарафдорлари Ал-Қодир университетини яратиш учун қўшма жамғарма ташкил қилган ва бу мамлакат бюджетига 170 миллион долларга яқин зарар етказган.

Бир кун аввал Покистон Олий суди сиёсатчига зудлик билан эркинликни қайтариши керак деб ҳисоблаб, ҳибсга олинишини ноқонуний деб топди.

Покистоннинг собиқ бош вазири 9 май куни Исломобод суд залида ал-Қодир иши бўйича “коррупция билан боғлиқ жиноятларни” содир этганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Суд Хонни саккиз суткага ҳибсда сақлашга қарор қилгач, мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бошланди, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 2 мингдан ортиқ одамни ҳибсга олгани маълум.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan