ДУНЁ

НАСА олимлари доимий равишда ёниб турувчи ва лава оқиб турадиган сайёрани топди

НАСА Ердан 50 ёруғлик йили олисда 55 Cанcри номли сайёрани кашф қилди. У ўз юлдузига жуда яқин жойлашган ва шу сабабли доимий равишда ёнади ҳамда лава оқимлари чиқариб туради. “Phys.org” сайёрадаги шароитларни “дўзах”га қиёслаган.

Сайёрадаги ҳарорат металлар эрийдиган иссиқликдан бир неча баробар катта, шу сабабли сайёрада катта лава дарёлари оқади. Сайёранинг юлдузга яқин қисмида лавалар океанлари билан қопланган.
“Ер ҳам Қуёшга ҳозиргидан яқинроқ бўлгани аҳвол қандай кечишини бир тасаввур қилиб кўринг: йил бир неча соат давом этарди, гравитация туфайли яримшарнинг биттасида доимо кун кузатиларди, иккинчисида эса тун ҳукмрон бўларди, океанлар қайнар, тошлар эриб кетар, булутлардан эса лава ёғарди”, — деган астрономлар.

55 Cанcри ҳамда унинг юлдузи орасидаги масофа 2,4 миллион километрни ташкил қилади. Астрономлар сайёрани кузатишда давом этади: тадқиқотлар давомида унинг айланиши, атмосфераси бор ёки йўқлиги ва энг қайноқ нуқтаси қайси қисмида жойлашганини аниқланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan