ХАБАРЛАР

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Lacetti ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Бугун, 27 апрель куни соат 08:00 ларда Чилонзор тумани Сойбўйи кўчаси 168-мактаб қаршисида фуқаро A.E. Lacetti машинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 2005 йилда туғилган Ш.Ж.ни уриб юборган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда Ш.Ж. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, ушбу ҳудудда йўл-транспорт ҳодисаларининг келгусида олдини олиш мақсадида ҳудудий батальон командири томонидан, йўл инфратузилмалари ўрганилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan