ХАБАРЛАР

Самарқанддаги “заправка”да Nexia ёниб кетди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида Nexia русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, воқеа кеча, 24 апрель куни туманнинг “Янги ҳаётʼʼ маҳалласида жойлашган МЧЖда содир бўлган. Ўша куни соат 19:13 да МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шоҳобчаси (АСГҚШ)нинг чиқиш эшиги олдида 1948 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган Nexia русумли автомобилнинг мотор қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар берилган.

Чақирувга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:15 да етиб бориб, ёнғин соат 19:18 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

“Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan