САЛОМАТЛИК

Коронавируснинг янги версияси май ойида авж олиши мумкин – мутахассис

Коронавируснинг «арктур» деб номланган янги версияси жуда юқумли ва аввалги иммунитетни четлаб ўтишга қодир. Бу ҳақда Россиянинг «Роспотребнадзор» муассасаси раҳбари Анна Попова маълум қилди, деб хабар беради ТАCC.

«Ушбу турдаги вирус аввалгиларига қараганда тезроқ тарқалади. Ҳар қандай кичик алоқа инфекцияни келтириб чиқариши ва касалликнинг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин. Биз бу вирусни ҳали ҳам ўрганяпмиз, бироқ хорижлик олимларнинг фикрига кўра, у аввалги иммунитетни четлаб ўтиши мумкин», — деди Попова.

Унинг сўзларига кўра, касаллик грипп каби ўтади ва беморни касалхонага ётқизишга ҳожат қолмаслиги мумкин.

Роспотребнадзор раҳбарининг сўзларига кўра, унинг бўлими май ойи охирида CОVID-19 нинг «арктур» варианти авж олиш хавфини прогноз қилмоқда.

«Соғлиқни сақлаш тизими ҳаддан ташқари юкламага тайёр. Биз май ойининг охирига келиб яна авж олиш хавфини кўрамиз. Энди байрамлар бошланади, ҳамма йиғилади, бу вирус ўша ерда тарқалиши ҳам мумкин», — деди Попова.

Унинг сўзларига кўра, Россияда коронавируснинг «арктур» вариантини юқтиришнинг тўртта ҳолати тасдиқланган.

«Арктур», «Омикрон»нинг янги мутацияси, Ҳиндистонда кенг тарқалган, – деди Роспотребнадзор раҳбари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan