ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда мактабларнинг кадастр маълумотлари UZKAD тизимига киритилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 24-августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-198-сонли Фармонига асосан, 2023-йил 1-январдан бошлаб Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгилан эди.

Кадастр ходимлари томонидан 2023 йилнинг 1 январ ҳолати бўйича Сурхондарёда 57 минг 122 та фойдаланувчига тегишли ер майдонларининг 1 миллион 178 минг 161 гектари Uz kad тизимига киритилди ва электрон харитаси яратилди. Жорий йилда эса Сурхондарёдаги мактабларнинг кадастр маълумотларини Uz kad тизимига киритиш белгиланган.

– Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси томонидан Сурхондарё вилоятидаги мактабларнинг мавжуд кадастр маълумотларини мазкур тизимга киритиш ишлари бошлаб юборилди, – дейди Бошқарманинг матбуот котиби Бехруз Сафаров .

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятда 1 минг 176 та умумтаълим мактаб ҳамда унинг филиаллари мавжуд бўлиб, Uz kad тизимида мазкур мактабларнинг жойлашган манзиллари, ер майдони, мактабдаги бинолар сони, ер фонди тоифаси, кадастр рақами ва шу каби бошқа муҳим маълумотлари жойлаштирилади. Кадастр ходимлари томонидан ижтимоий соҳа объектларини Uz kad тизимига киритилиши натижасида ушбу объектларнинг электрон базаси яратилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan