ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда автобусга эркак ва аёлларни алоҳида ўтириши кераклиги ҳақида эълон ёпиштирилди

Ижтимоий тармоқларда автобус салонининг ички қисмида аёллар ва эркаклар учун махсус жой ажратилганлигини тарғиб қилувчи эълон акс этган сурат тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат «8-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги сарой рақами 433-бўлган Isuzu русумли автобус йўналишида кузатилган. Тезкор тадбир давомида, ушбу автобус салонидаги эълон олиб ташланган.

«Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, жамоат транспортида эълон қилиниши белгиланмаган махсус постерлардан фойдаланмаслик ҳамда иш фаолияти  давомида ҳайдовчи ва чиптачилардан янада ҳушёр ҳолда иш юритишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қиламиз»,- дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan