СИЁСАТ

РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШГА ЧАҚИРИЛДИ

«НКМК» АЖ Жанубий кон бошқармасининг бўлим ва бўлинмаларида Конституцияга ўзгартириш киритиш референдуми олдидан «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!» шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Навбатдаги тарғибот тадбири Нуробод шаҳридаги «Нуробод» маданият уйида ташкил этилди. Унда кончилар билан бир қаторда Нуробод тумани жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Конституция лойиҳаси бўйича киритилаётган ўзгаришлар ҳақида гапириб, барчани референдумда фаол бўлишга чақирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan