ДУНЁ

Зеленский Польшага борди

Украина Президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Польшага бориши ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун 5 апрель куни Зеленский Польшага борди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

“Украина Президенти ва Биринчи хонимнинг Польшага расмий ташрифи бошланди. Владимир Зеленскийнинг ташрифи дастурига Президент Анжей Дуда, Бош вазир Матеуш Моравецкий билан музокаралар, икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши киритилган”, деб ёзган у.

Никифоровнинг таъкидлашича, Зеленский Украина-Польша бизнес-форуми доирасида Польша бизнеси вакиллари ва Украина билан чегарадош шаҳарлар мэрлари билан ҳам учрашади. Бундан ташқари, поляклар ва украиналикларга мурожаат билан чиқиши ҳам кутилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan