ДУНЁ

Истанбулдаги авиаҳалокатда Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 5 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 18.00 (Тошкент вақти билан 20.00)да Истанбул шаҳридаги аэропортга самолётнинг қаттиқ қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси Б.С. жароҳатланди. У “Medikana” клиникасига жойлаштирилган.

ОАВ хабарларига кўра, самолёт Измир шаҳридан Истанбул шаҳрига ички рейсни амалга оширган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳамюртимизга ёрдам бериш бўйича чоралар кўрмоқда.

Консуллик ҳуқуқий департаменти Туркия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги Элчихонасига

(тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72)

ёки Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига

(тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин.