ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Х. бошқа бир фуқаро Д.Н.га гўёки ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 350 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. фуқаро Ш.Х.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонлардан ижобий баҳо олиб бериш эвазига 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan