ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Йўлга чиқинди ташлаган ЙПХ ходими жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимининг йўл четига ахлат улоқтиргани акс этган хабарлар тарқалди. Шундан сўнг, ходим жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербоев хабар берди. 

Гап шундаки, тунда машинасининг ёнида турган йўл патрул хизмати ходими қўлидаги ичимликни ичиб бўлгач, унинг пластик идишини йўл четига тепиб юборган. Бу қоида бузиш ҳолати эса ўша атрофда турган машинадаги кузатув камерасига тушиб қолган.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар экология бошқармаси ходимлари ЙПХ ходимини топган. Маълум бўлишича, ҳодиса 5 февраль куни Яшнобод туманидаги кўчалардан бирида содир бўлган. 8 феврал куни эса қоидабузарга нисбатан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1 прим моддаси 1-қисмида кўрсатилган қоидабузарлик (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) бўйича маъмурий жазо қўлланган. Ушбу моддага кўра, ходим БҲМнинг уч баробари яъни 1 миллион 20 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тўлайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan