СПОРТ

Неймар онлайн казинода 1 миллион евро ютқазди

Машҳур бразилиялик, ПСЖ клуби ҳужумчиси, покерга бўлган муҳаббати билан танилган Неймар 29 март куни онлайн-казинода ўйнаб, 1 миллион евро ютқазди, деб хабар беради championat.com.

Жароҳат олиб, мавсум охиригача дам оладиган 31 ёшли футболчи икки соат давом этган қимор ўйинида 1 миллион евродан кўпроқ пул йўқотди.

Неймар тез-тез покер турнирларида қатнашади ва бу карта ўйинидаги кўплаб тадбирларнинг қиёфаси сифатида ҳам кўрилади.

Жорий мавсумдаги 29 учрашувда Неймар 18 та гол урди ва 17 голга ассистентлик қилди. Ҳужумчи ва ПСЖ ўртасидаги шартнома 2025 йилда якунига етади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan