Жиззахда «Cоbalt» машинасида 115 кг номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги «Сангзор-15» ЙПХ масканида “Cоbalt” машинаси тўхтатиб текширилди.
Автомашинада фуқаро А.С га тегишли 115 кг номаълум ҳайвон гўшти борлиги аниқланган.
У гўштни Бухородан Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганлигини маълум қилган.
Маҳсулот тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.