Криминал

Тошкент вилоятида ғишт цехи 12 млрд сўмлик газ ўғирлади

Давлат хавфсизлиги хизмати “Ўзнефтгазинспекция” билан ҳамкорликда навбатдаги назорат тадбирини ўтказди.
Унда “Ўртаовул олтин ғишт” МЧЖга қарашли Янгийўл тумани, “У.Мусаев” МФЙ ҳудудида жойлашган пишган ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилди.

2020 йил сентябрь ойида газ таъминоти тармоғидан узиб қўйилган ушбу цех “қувурлари демонтаж қилинганлигига қарамасдан газ ҳисоблагич ўрнатмаган ҳолда ўғринча табиий газдан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.”

Ҳисоб-китобларга асосан, мазкур корхона томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 12 млрд 586 млн 373 минг сўмни ташкил этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan