ЎЗБЕКИСТОН

АЁЛЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

Жорий йилнинг 7 март куни Сурхондарё вилоят судида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан вилоят судида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни ушбу сана билан муборакбод этиш мақсадида тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирни вилоят суди раиси Аблқосим Рузиқулов очиб, дастлаб ўз сўзида байрам муносабати билан суд тизимида фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни байрам билан муборакбод этиб, энг чиройли ва ёрқин баҳор байрами – 8 март кунида Сизни ва яқинларингизни табриклаймиз, ажобий байрам руҳи, оилавий бахт, фаравонлик, соғлик тилаймиз – дея ўз табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг вилоят суди раиси томонидан ушбу тадбирда иштирок этаётган аёл судья ҳамда суд ходимларига гуллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам муносабати билан тадбирда иштирок этаётган судья ва ходимлар аёл судья ва тизимда фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларларга ўзларининг табрикларини изҳор қилишди.

Асқар Қудратов
Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan