СПОРТ

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бокс бўйича ЖЧга йўл олди

15-26 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш ва мусобақада иштирок этиш учун бугун Нью-Дели шаҳрига йўл олди.

Аёллар термаси 14 мартга қадар чемпионатга тайёргарлик олиб боришади. 15 мартдан эса жаҳон чемпионати бошланади.

Терма жамоа жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:

  • -48 кг: Фарзона Фозилова
  • -50 кг: Азиза Якубова
  • -52 кг: Феруза Казакова
  • -54 кг: Нигина Ўктамова
  • -57 кг: Маҳлиё Хабибуллаева
  • -60 кг: Ситора Турдибекова
  • -63 кг: Хадичабону Абдуллаева
  • -66 кг: Навбахор Ҳамидова
  • -70 кг: Азиза Зокирова
  • -75 кг: Соҳиба Рўзметова

Бош мураббий: Элшод Расулов

Мураббийлар: Ислом Тожибоев, Зиятдинбек Тайганбаев, Истам Кабинов, Сахида Якубова.

Шифокор: Хуршид Миргалиев

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan