ТУРИЗМ

«Победа» авиакомпанияси Москва ва Самарқанд ўртасида мунтазам рейсни йўлга қўймоқда

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 2023 йил 21 апрелдан бошлаб Москва ва Самарқандни тўғридан-тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Москва — Самарқанд — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Ушбу ниятни Россия авиаташувчиси вакиллари Узбекистан Аирпортс компанияси билан музокараларда билдиришган. Мулоқот чоғида Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Победа — «Аэрофлот-Россия ҳаво йўллари» гуруҳининг шўба корхонаси, Россиянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan