ДУНЁ

Гонконгдаги қурилаётган осмонўпар бинода ёнғин содир бўлди

Гонконгнинг йирик савдо туманларидан бирида қурилаётган осмонўпар бинода кучли ёнғин чиқди, икки киши шифохонага олиб кетилди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 23:11 да бошланган, воқеа жойида ўт ўчирувчилар ёнғинга қарши курашмоқда. Қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.

Ёнғин биринчи бўлиб бино тепасидаги қурилиш зинаси ёнида аниқланган, олов учқунлари қўшни кўчаларни ёритмоқда. Тахминан бир соат ўтгач, ёнғин бино узунлиги бўйлаб тарқалган. Воқеа жойида бўлган AFP мухбири ҳавога ўткир ҳид тарқалганини маълум қилди.

Қурилаётган бино 42 қаватли “порт белгиси” сифатида эътироф этилаётган эди. 764 миллион долларлик бино қурилиши лойиҳаси 2019 йилда бошланган ва дастлаб 2023 йилнинг биринчи ярмида якунланиши кутилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan