ҚИЗИҚАРЛИ

Эронда 84 фоиз бойитилган уран топилди

Ўтган ҳафта Эрондаги халқаро кузатувчилар ураннинг рекорд даражада 84 фоизга бойитилганини аниқладилар, деб хабар берди Bloomberg дипломатик манбаларга таяниб. Қайд этилишича, бу ядро қуролини яратиш учун зарур бўлган даражадан бироз паст.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (MAGATE) вакиллари бу иш билан қизиқиб қолишди ва энди Эрон қандай қилиб қисқа вақт ичида уранни бойитишни юқори даражага олиб чиққанини аниқлаш ниятида.

MAGATE уранни бойитиш қасддан амалга оширилганми ёки бундай ҳодиса изотопларни ажратиш учун ишлатиладиган газ центрифугаларида тасодифий тўпланиш натижасими, аниқлаши керак бўлади, дейилади хабарда.

Аввалроқ MAGATE вакиллари чораклик ҳисоботида Эрон ўзининг юқори даражада бойитилган уран заҳираларини янада кўпайтиргани, бу эса мамлакатга камида битта ядровий бомба яратиш имконини бериши мумкинлигини айтган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan