ЎЗБЕКИСТОН

Бобур ҳаётига бағишланган 30 қисмли сериал суратга олинади

Ўзбек киносида Бобур даври бошланаётгандай… Шу кунгача кино фильмотекамизда фақатгина 2012 йилда Тимур Агзамхўжаев томонидан суратга олинган 13 дақиқалик фильмгина бор эди холос. Буюк аждодимизнинг ўнлаб фильмларга асос бўлгулик ҳаёти, ўзига хос тақдири бор ва турган гапки кино санъати тарихга бот-бот мурожаат қилаётган экан, шоҳ ва шоир Бобур образи ана шу эътиборнинг марказида турибди.

Бу йўлдаги илк қадамлардан бири Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида суратга олинган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳужжатли фильмидир.

Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Бобур Шер ўғли, постановкачи оператор Диёр Исматов, постановкачи рассом Санъат Кенжаев, продюсер Хуршид Алихўжаев. Айни пайтда кинорежиссёр Бобур Шер ўғли Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ҳаётига бағишланган 30 қисмдан иборат киносериал устида ишлаяпти.

Маълумот учун, мазкур фильмнинг катта экранлардаги илк намойиши 2022 йилнинг 14 февраль санасида “Киночилар уйи” кинотеатрида бўлиб ўтган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan