ЎЗБЕКИСТОН

Навоий ёди қалбимизда, ижодимизда яшайди!

Али Яздий назарига тушган, Мавлоно Лутфий унинг истеъдодига юқори баҳо берган, Камол Турбатий эътирофини қозонган, Саййид Ҳасан Ардашер, Паҳлавон Муҳаммад каби устозлардан таълим олган, Абдураҳмон Жомий билан ижодий ҳамкорликда бўлган, Ўзбек адабий тили ва адабиётининг асосчиси, шоир, олим, маърифатпарвар, файласуф, мусиқашунос, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудига 582 йил тўлди.

Мазкур сана муносабати билан «Миллий тикланиш» демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Ангор туманидаги 30-сонли умумтаълим мактабида «Навоий ворислари» кўрик-танлови ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирда театрлаштирилган саҳна асарлари, куй-қўшиқлар, ғазал ва рубоийлар мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилди. Якунда кўрик-танлов фаол иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan