ЎЗБЕКИСТОН

Самарқанд ва Наманган шаҳарлари республика бўйсунувига ўтказилади

Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилади. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Лойиҳада келтирилишича, май ойига қадар республика аҳамиятидаги Самарқанд ва Наманган шаҳарларини ва улар таркибидаги туманларни ташкил этиш, чегараларини белгилаш, шу муносабат билан Самарқанд ва Наманган вилоятларининг чегараларини ўзгартириш ва уларнинг янги маъмурий марказларини белгилаш тўғрисида Олий Мажлис палаталарининг қарорлари лойиҳалари Қонунчилик палатасига киритилади.
Шунингдек, август ойигача Самарқанд ва Наманган шаҳарларини республика аҳамиятидаги шаҳарлар сифатида ривожлантириш дастурлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида дастурнинг бажарилиши ҳолати юзасидан Самарқанд ва Наманган шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.

Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги топшириқ ижроси учун масъул этиб тайинланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan