ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда ЙПХ ходими тутқаноғи тутган фуқарога ёрдам кўрсатди

Тошкент шаҳрида тутқаноғи тутиб катта кўча ёқасида йиқилиб ётган фуқарога ЙПХ ходими ёрдам берди. Бу ҳақда “Севимли” телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса 13 февраль куни содир бўлган ва ҳолат атрофдаги кузатув камераларига тушиб қолган. Яккасарой тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб кетаётганда фуқаро бирдан ерга йиқилган. Ўша атрофда бўлган фуқаро унга эътибор бермай, телефонда гаплашиш билан овора бўлган, ҳайдовчилар томонидан ҳам ёрдам кўрсатилмаган.

Шу пайт ЙПХ хизмат машинаси ётган одамни кўриб тўхтаган ва ходимлардан бири унга ёрдам берган.

Кейинчалик маълум бўлишича, ходим кичик сержант Жавоҳирбек Товашаров бўлган. Беморга дастлабки ёрдамни кўрсатгач, уни шифохонага олиб бормоқчи бўлган. Бироқ ўзига келган бемор дориси тугаб қолгани учун тутқаноғи тутиб қолганини айтгач, унга керакли дориларни олиб бериб, манзилига етказиб қўйган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan