ХАБАРЛАР

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг олис ҳудудлари оптик толали юқори тезликдаги сифатли интернет хизматлари билан таъминланмоқда

“Ўзбектелеком” АК ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан амалга оширилаётган ишлар натижасида Қашқадарё вилоятининг Қамаши ҳамда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманларида замонавий телекоммуникация хизматлари яхшиланди.

Жумладан:

– телекоммуникация тармоқлари симсиз технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилган тумандаги баъзи ижтимоий соҳа обектларига талабдан келиб чиқиб, оптик толали алоқа линияларига ўтказилиши таъминланди ҳамда янада юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилди;

– фуқароларнинг мурожаатлари таҳлили натижасида бир қатор қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари телекоммуникация тармоғига улаб берилди;

– тоғли ҳудудларда жойлашга телевизион узатгичларда профилактика-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, қишлоқлар аҳолисига кўрсатилаётган телевидение хизматининг сифати оширилди.

– мобил алоқа қамрови даражаси ўрганилиб, телекоммуникация операторларининг база стансияларида оптимизация ва модернизация ишлари амалга оширилди;

– туманнинг олис аҳоли пунктлари аҳолиси учун телекоммуникация хизматларга уланишда қулайлик яратиш мақсадида жойларда мобил алоқа операторларининг сайёр сотув офислари ташкил этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan