ЎЗБЕКИСТОН

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари учун қийноққа солишга қарши кураш бўйича курслар ташкил этилади

Президент «Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

2023 йил 1 мартдан бошлаб терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Бош прокуратура мазкур ўқув курсларини ташкил этиш учун масъул этиб белгиланди ҳамда икки ҳафта муддатда қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курсларини ўтказиш графигини тасдиқлайди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда 2023 йил 1 майдан бошлаб раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари (соатлари)ни жорий қилади. Бунда, мазкур ўқув курсларини Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформаси орқали ташкил этишга рухсат этилади.

2023 йил 1 апрелга қадар Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан биргаликда соҳаларнинг ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича ўқув курслари модули ва дастурини ишлаб чиқади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan