Uncategorized

Бугуннинг ўзида расман 8 та давлатда зилзила қайд этилган

Хабарингиз бор, бугун Туркиянинг жанубий вилоятларида икки маротаба зилзила содир бўлди.

Туркиядаги бу табиат ҳодисасидан сўнг яна бир қатор мамлакатларда ер силкиниши кузатилди:

Афғонистонда Тошкент вақти билан 16:04 да 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди;

Абхазияда ҳам ер силкиниши қайд этилди;

Арманистонга ҳам етиб келди. Ереванда зилзила кучи уч баллни,

Гюмрида эса 3-4 баллни ташкил этган.

Шунингдек, Исроил ва Грузияда ҳам ер қимирлаши қайд этилмоқда.

Ҳозиргача расман 8 та давлатда зилзила қайд этилган. Булар Туркия, Сурия, Иордания, Исроил, Грузия, Арманистон, Афғонистон ва Ливан.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan