ЎЗБЕКИСТОН

УЙ-ЖОЙ НИЗОЛАРИ НЕГА КЎПАЙМОҚДА?

Судларда мулкдор, унинг оила аъзолари, ижарачи ва унинг оила аъзолари ўртасида уй-жой масаласида келиб чиқадиган – уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш, уйдан кўчириб чиқариш, уй-жойни бўлиш, уйга эгалик ҳуқуқини белгилаш- низолар кўплаб кўрилади.

Турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш ҳақидаги низолар бўйича Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг
52-54-моддалари талабларига амал қилинади. Ушбу модда талабларига кўра жавобгар қачондан буён қандай сабабга кўра низоли уйда яшамаётганлиги аҳамиятли ҳисобланади.

Уйдан фойдаланиш тартибини белгилашда мулк ҳуқуқи ва турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи инобатга олинади.

Амалиётда асосан уй-жойни бўлиш имконияти мавжуд бўлмаганда суд турар жойдан фойдаланиш тартибини белгилаб бериши мумкин. Уй-жойдан фойдаланиш тартиби шу уй-жой улушли мулк бўлиб, мулкдорлар ўртасида белгиланади.

Уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилашда мавжуд бўлган хоналар сони, умумий майдони, тенг ёки тенгликдан чекинган ҳолда фойдаланиш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳисобга олинади.

Оилавий никоҳ низолари кўпайган сайин уй-жойга яшаш учун киритиб қўйиш ҳақидаги низолар ҳам кўпаймоқда. Бундай низолар

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 11, 32, 51-55-моддалари, шунингдек Фуқаролик кодексининг 164-моддалари талаби асосида ҳал қилинади.

Улушли мулкдаги уй-жойларни бўлишда мулкдорлар ўзаро келиша олмагандагина суд тартибида ҳал қилинади.

Суд уй-жойларни бўлишда тарафларга ажратиладиган барча хона ва қўшимча хоналарни кўрсатади. Бир мулкдор бошқа мулкдорга мулкдорнинг розилиги билан улушини асл ҳолда ажратиб бериш ўрнига унга компенсация тўланишини белгилаши мумкин.

Мулкдорлар ва оила аъзоларининг уй-жойдан фойдаланишда низо чиқармасликлари, уй-жойга тааллуқли қонун талабларини билишлари уй-жой билан боғлиқ низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайди деб ўйлаймиз.

Чорибек Аролов
Сурхондарё вилоят суди
судья катта ёрдамчиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan